Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

36 марта қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи автомашинасини яширганлиги маълум бўлди

36 марта қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи автомашинасини яширганлиги маълум бўлди

Энг қизиғи, ҳайдовчи айрим ҳолларда бир кунда 3-4 марта ҳам жаримага тушган.

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ҳар бир ҳайдовчининг бурчи ҳисобланса-да, айримлар бундан "бошқача" тушунчада экан.

Тезликни меъёридан ошириш, йўл белгиларига амал қилмаслик, светофорда тўхтамаслик, йўловчиларга йўл бермаслик. Энг қизиғи, ҳайдовчи айрим ҳолларда бир кунда 3-4 марта ҳам жаримага тушган ва жарималар сони 36 тага етаган.
Ажабланарли-си, ҳайдовчи Ф.К "ҳеч ким билмайди, ёки кўрмайди" деб транспорт воситасини яшириб қўйганлиги аниқланган.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида жаримаси бор автомашина топилди.

Ҳозирда транспорт воситаси жарима майдончасида. Ҳайдовчи умумий жарималар миқдори, яъни 15 млн. сўмдан ортиқни тўлаши лозим. Акс ҳолда автотранспорт воситаси қарздорлик эвазига аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин.

Киритилди: 11:40 16.07.2025. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!