“Apple” 3 камерали “iPhone”ни 2019 йилда тақдим этмоқчи. Бу ҳақда “Таipei Тimes” компанияси аналитиги Жефф Пуннинг ҳисоботига таяниб маълумот берган.
Бундан аввал Тайваннинг “Economik Daily News” манбаси келаси йили 3 камерали “iPhone” тақдим этилиши ҳақида маълумот берганди. Маълумотга кўра, янги лойиҳа уч карра объектив беш карра оптик яқинлаштиришга молик бўлади.
Шуни қайд этиш лозимки, уч карра объектив смартфон Хитойнинг “Huawei P20 Prо” маҳсулотига тегишли. Унинг обетивлиги 40, 20 ва 8 мегапиксел кенгайишга, шу билан бирга тўрт карра оптик зума (яқинлаштириш) ҳусусиятига эга. Бундан ташқари, қоронғида ҳам ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.