Америкалик енгилмас боксчи Флойд Мейвезер япониялик жангчи Теншин Насукава билан жанг ўтказишга розилик берганди.
31 декабрь куни ана шу жанг бўлиб ўтди. 2018 йилнинг бокс бўйича охирги жангида Флойд рақибининг устидан очиқчасига кулди. Менсимади, юз ифодасида беписандлик акс этди ва рақибини уч дақиқа ичида икки бор нокдаунга учратди. Учинчи нокдаун эса нокаутга айланди. Видеода Флойднинг рақибига қандай муносабатда бўлганини кўришингиз мумкин.