Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

29 та “Iphone”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

29 та “Iphone”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни “Тошкент-АЭРО” ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан Яккасарой туманида тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Lacetti русумли автомашинаси кўздан кечирилганда, машинанинг олд қисмида 5 дона “iPhone 16 Pro Max”, 7 дона “iPhone 16 Pro”, 8 дона “iPhone 15 Pro Max”, 9 дона “iPhone 15 Pro” русумли, жами 29 дона божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган, муқаддам республика ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилган уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. Фуқаро мазкур телефонларни “шартли харидор”га сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Смартфонларнинг умумий қиймати 400 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Тошкент-АЭРО” ИБК томонидан жорий йилнинг 11 ойи мобайнида 213 та ҳолатда жами 14 млрд сўмлик 4 419 дона уяли алоқа воситаларининг ноқонуний олиб ўтилиши олди олинган.

Киритилди: Бугун 12:00. Ўқилди: 327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!