Бугун 25 май ҳафтанинг шанба куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг.
🔔 МДҲ давлатлари ва Ўзбекистонда сўнгги қўнғироқ куни.
БМТ – Халқаро бедарак йўқолган болалар куни.
🌍Халқаро пластикдан холи кун.
Россия – Филологлар куни.
🔸Одессада биринчи университет фаолиятини бошлади (1865).
🔸Вена опера театри биноси очилди (1869).
🔸Осcар Уайлд икки йил каторгага ҳукм қилинди (1895).
🔸Аргентинанинг машҳур "Ривер Плейт" жамоасига асос солинди (1901).
🔸Жессие Оуенс енгил атлетика бўйича жаҳон рекордини ўрнатди (1935).
🔸Иордания ўз мустақиллигини эълон қилди (1946).
🔸Аддис-Абеба шаҳрида ташкиллаштирилган Африка давлатлари ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги И конференсияда Африка иттифоқи ташкилот тузилди ва ушбу кун БМТ томонидан "Африка озодлиги куни" деб эълон қилинди (1963).
🔸Тошкентда Халқаро модалар ярмаркаси бўлиб ўтди (1994).
🔸Хакасия ўзининг биринчи конституциясини қабул қилди (1994).
🔸Шимолий Корея сиғими 20 килотон бўлган ерости ядро синовларини ўтказди (2009).
🔹1803-йил: Ралф Уолдо Эмерсон (1882) – америкалик шоир, файласуф, транссендентализм назарияси асосчиси.
🔹1892-йил: Иосип Броз Тито (1980) – таниқли сиёсатчи, собиқ Югославия Халқ Федератив Республикаси Президенти.
🔹1912-йил: Собир Муҳамедов (1978) – кинодраматург, жамоат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1965).
🔹1919-йил: Маҳбуба Қодирова – адабиётшунос ва матншунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1995).
🔹1926-йил: Фароғат Раҳматова (2014) – актриса ва хонанда, Ўзбекистон халқ артисти (1964).
🔹1971-йил: Кристина Орбакайте – Рус эстрада хонандаси.
🔹1971-йил: Жастин Генри – америкалик киноактёр.
🔹1985-йил: Демба Ба – Сенегаллик футболчи.