Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

240 миллион фуқарога $5 мингдан бериш учун давлат қанча маблағ сарфлайди?

240 миллион фуқарога $5 мингдан бериш учун давлат қанча маблағ сарфлайди?

Трамп америкаликларга 5000 доллардан беришни ваъда қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп 9 сентябрь куни республикачилар 3 ноябрдаги оралиқ сайловларда Конгресснинг ҳар икки палатасида назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган америкаликка 5000 доллардан тўлашини айтди.

Трамп маблағлар импорт тарифларидан тушадиган даромад ҳисобидан ажратилишини билдирган. Бироқ бундай тўловларни амалга ошириш учун Конгресснинг тасдиғи талаб этилади.

Reuters ҳисоб-китобига кўра, қарийб 240 миллион нафар вояга етган фуқарога 5000 доллардан тўлаш давлатга тахминан 1,2 триллион долларга тушади. Ҳозирги тариф тушумлари эса бу харажатни қоплаш учун етарли эмас.

Шунинг учун 5000 долларлик тўлов ҳозирча тасдиқланган дастур эмас. Уни амалга ошириш учун Конгресс тегишли қонунни қабул қилиши керак.

Киритилди: 16:02 03.10.2026. Ўқилди: 620 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!