Ҳатто, бу июлнинг қоқ ўртаси учун салқинроқ ҳаво ҳамдир. Ўзгидромет 21 июлга қадар республиканинг фақат чўл ва жанубий вилоятларидагина ҳаво ҳарорати максимумлари +40 даражагача кўтарилишини маълум қилган.
Келаётган 4 кунликда эса бошқа вилоятларда кундуз кунлари ҳаво харорати максимумлари +32°С +37°С иссиқ бўлиши прогноз қилинган.
Бу каби об—ҳаво муҳити ёз саратонида куннинг иккинчи ярми ва тунда кўплаб тоғ ва тоғ этакларида локаль хусусиятли вертикал ривожланувчи булутларни фаоллаштириб, чақмоқ—момақалдироқ, сел келиш хавфларини оширади.