Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

2090 йилгача Тошкент ва Остонада жазирама иссиқ сабаб 23 минг киши ҳалок бўлиши мумкин

2090 йилгача Тошкент ва Остонада жазирама иссиқ сабаб 23 минг киши ҳалок бўлиши мумкин

Жаҳон банкининг сўнгги таҳлилига кўра, Тошкент шаҳрида юқори ҳароратлар инсон соғлиғи учун жиддий хавф туғдирмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкентда иссиқ об-ҳаво сабаб ҳар йили 100 минг кишидан тахминан 19–21 нафари вафот этади.

Айтилишича, агар иқлимга мослашиш бўйича самарали чоралар кўрилмаса, 2090 йилга бориб Тошкент ва Остона шаҳарларида иссиқлик оқибатида юзага келадиган йиллик ўлим ҳолатлари сони 10 мингдан 23 минг нафаргача етиши мумкин.

Бундан ташқари, 2023 йилдаги қаттиқ иссиқлар Ўзбекистонда 22 мингдан зиёд иш ўрнининг йўқолишига олиб келгани қайд этилган.

Мазкур таҳлилда Жаҳон банки шаҳарлар ривожланиш режаларида иқлим ўзгариши ва об-ҳаво инжиқликларини ҳисобга олиш муҳимлигини таъкидлаган. (http://bit.ly/3GExZwq)

Шу муносабат билан қуйидаги чоралар таклиф этилган:

🔹 Шаҳарларда яшил ҳудудлар (дараxтлар) сонини ошириш;
🔹 Биноларни пассив совутиш учун модернизация қилиш;
🔹 Иссиқлик тўлқинлари ҳақида аҳолини олдиндан огоҳлантирувчи тизимларни ишга тушириш;
🔹 Соғлиқни сақлаш инфратузилмасини кучайтириш.

Киритилди: 12:30 17.07.2025. Ўқилди: 741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!