Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

2030 йилгача Ўзбекистонга 25 миллион хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

2030 йилгача Ўзбекистонга 25 миллион хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган транспорт ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш ислоҳотлари натижасида 2030 йилга бориб мамлакатга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сони 25 миллион нафарга, ички сайёҳлар эса 50 миллион нафарга етиши мумкин.

Мамлакатдаги халқаро аеропортлар сони 18 тага етди, яна 7 та аеропорт таъмирланмоқда. Шунингдек, Тошкент вилоятида янги халқаро аеропорт қурилиши жараёнда.

Ҳозирда 51 та хорижий авиакомпания Ўзбекистонга доимий қатновларни амалга оширмоқда. Шу билан бирга, АҚШдан 22 та замонавий Boeing самолёти харид қилингани мамлакатни Европа, АҚШ ва Осиё билан боғлайди.

«Белгиланган мақсадга эришиш учун ҳар ойда камида 2 миллион туристни қабул қилишимиз лозим. Президентимизнинг аеропортлар, рейслар ва меҳмонхоналар сонини кўпайтиришга қаратилган ислоҳотлари бу имкониятни яратади», — деди вазир Азиз Абдуҳакимов.

Киритилди: 16:32 22.10.2025. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!