Халқаро энергия агентлиги (IEA)нинг янги ҳисоботига кўра, 2025–2030 йиллар давомида дунёдаги қайта тикланувчи энергия манбалари қуввати тахминан 4 600 гигаватга (GW) ўсиши мумкин. Бу миқдор Хитой, Европа Иттифоқи ва Япониянинг умумий энергия қувватига тенг, яъни 2019–2024 йиллардаги ўсиш суръатидан икки баробар юқори.
Ўсишнинг асосий қисми қуёш энергияси тизимларига тўғри келади — йирик саноат миқёсидаги ва тақсимланган қуёш станциялари жаҳон бўйича қувват ошишининг 80 фоизини таъминлаши кутилмоқда. Шу билан бирга, қуруқликдаги шамол энергияси ҳам 2019–2024 йиллар даврига нисбатан 45 фоизга кўпайиши мумкин. Бу соҳада Африка, Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё (ASEAN), Лотин Америкаси ва Европа давлатлари фаол ривожланмоқда.
Шу билан бирга, агентлик прогнозини 5 фоизга пасайтирган, бу асосан АҚШда қайта тикланувчи энергияга бериладиган солиқ имтиёзлари қисқариши билан изоҳланади. Бироқ айрим минтақаларда ўсиш кутилаётганидан юқори бўлиши мумкин: Европа Иттифоқида — 3 фоиз, ASEAN мамлакатларида — 15 фоиз, ҳамда Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада — 23 фоиз.