“Фуқаро авиацияси соҳасида давлат сиёсати юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–193-сон, 27.10.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 2030 йилгача фуқаро авиацияси соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 ҳаво транспортида хизмат кўрсатилган йўловчилар сонини 24 миллион нафарга етказиш;
🔹 халқаро ва маҳаллий йўналишдаги парвозлар сонини 200 мингтага етказиш;
🔹 Ўзбекистон Республикаси резидент авиакомпаниялари ҳаво кемалари паркини 180 тага етказиш.
🗓 2026 йил 1 январдан бошлаб “Ўзавиация” агентлигини сақлаш учун Давлат бюджетидан ажратмалар бекор қилинади.
📝 2025 йил якуни ва келгуси йиллар учун “Ўзаэронавигация” маркази ДУК соф фойдасидан Фуқаро авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган 20 фоиз ажратма бекор қилинади.