2030 йилга келиб ўзбекистонликларнинг 50% дан ортиғи олий маълумотга эга бўлади. Бу президент томонидан тасдиқланган олий таълим тизимини ривожлантириш концепциясида маълум қилинган.
Ушбу концепциянинг асосий вазифаси ҳудудлардаги давлат ва нодавлат университетларни очиш ваулар ўртасидаги соғлом рақобат муҳитини шакллантиришдир.
Бугунги кунга келиб, ўзбекистонликларнинг атиги 10,08 фоизи олий маълумотга эга, давлатнинг таълим харажатлари эса 23,03 фоизни ташкил қилади.
Шуни таъкидлаш керакки, мамлакатда 58 та маҳаллий (шу жумладан 20 та университет, 36 та институт, 2 та академия) ва 21 та хорижий олий таълим муассаси, уларнинг филиаллари мавжуд. Tаъкидлаш жоизки, давлат университетларига кирмаган абитуриентлар орасидаги тафовут йил сайин ортиб бормоқда. Энг ачинарлиси шундаки, ўқишга кира олмаётган 18 – 24 ёшли қатлам бу рақам йил сайин ошиб бормоқда.
Бу йил Ўзбекистон олий ўқув юртларига 1 миллиондан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди. Уларнинг 110 мингидан бироз камроғи талаба бўлган.