Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

2027 йилдан кардиология, гепатология, офтальмология ва гематология йўналишларида сунъий интеллект тизими ишга туширилади

2027 йилдан кардиология, гепатология, офтальмология ва гематология йўналишларида сунъий интеллект тизими ишга туширилади

Президентимиз келгуси йилдан кардиология, гепатология, офтальмология ва гематология каби йўналишларда ўнта сунъий интеллект тизими ишга туширилишини маълум қилди.

– Беморни масофадан кузатиш, нутқ орқали касалликни аниқлаш ва дори-дармон хавфсизлигини назорат қилиш бўйича янги ечимлар жорий этилади, – деди давлатимиз раҳбари.

Бу ечимлар тиббиётда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўламини кенгайтиради. Шифокорлар ишида янги технологияларни қўллашга эътибор кучайтирилади.

Ҳар бир вилоятда “Енг яхши АТ оператори” ва “Рақамли тиббиётнинг энг яхши шифокори” танловлари ўтказилади. Ғолиблар 100 миллион сўмдан мукофот олади.

Киритилди: Бугун 13:04. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!