Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

2027 йилдан бошлаб пенсия ва ғазначилик туман бўлимлари тугатилади

2027 йилдан бошлаб пенсия ва ғазначилик туман бўлимлари тугатилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–105-сон Фармони эълон қилинди.

☑️ Бунга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб:
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тугатилади.

▪️Булар ўрнига ҳар бир туман ва шаҳарда 1-3 нафар ходимдан иборат ихчам сервис офислари ташкил этилади. Бу ишлар фаолиятни рақамлаштириш ҳисобидан амалга оширилади.

☑️ 2026 йил 1 декабрдан бошлаб пенсия тизимида қуйидаги янгиликлар жорий қилинади:
▪️“Менинг пенсиям” онлайн хизмати орқали фуқаролар ўз иш стажи ва ойлик маошига қараб пенсия миқдорини олдиндан билиб олишлари мумкин бўлади;
▪️Пенсия билан боғлиқ барча хизматлар электрон ва интерактив шаклга ўтказилади.

☑️ 2025 йил 1 октябргача:
▪️Мажбурий ижро бюроси — пенсиядан қарз ундиришдан олдин фуқарони олдиндан хабардор қилиш тизимини жорий қилади.

Киритилди: 05:28 17.07.2025. Ўқилди: 651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!