Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

2026 йилги мундиал хавф остида: Мексикадаги тартибсизликлар ФИФАни хавотирга солмоқда

2026 йилги мундиал хавф остида: Мексикадаги тартибсизликлар ФИФАни хавотирга солмоқда

Шимолий Америка қитъаси мезбонлик қиладиган ЖЧ-2026 турнири кутилмаган муаммога дуч келди. Мусобақа ташкилотчиларидан бири бўлган Мексикадаги ички вазият кескинлашгани сабабли, айрим учрашувлар бошқа мамлакатга кўчирилиши мумкин.

Вазият нима учун жиддий?

Маълумотларга кўра, Мексиканинг қатор ҳудудларида йирик жиноий гуруҳлар ўртасида қуролли тўқнашувлар авж олган. Бунга маҳаллий картел етакчиларидан бирининг йўқ қилиниши сабаб бўлган. Вазиятнинг хавотирли томони шундаки, ушбу гуруҳлар таркибида профессионал ҳарбийлар ва собиқ ёлланма аскарлар ҳаракат қилмоқда.

Ҳозирда мамлакат қуролли кучлари ва картеллар ўртасида ҳақиқий жанглар кечмоқда. Хавфсизлик нуқтайи назаридан Мексика ички чемпионати баҳслари аллақачон тўхтатилган.

Ўзбекистон МТЖ ўйини тақдири нима бўлади?

Энг ёмони, ушбу вазият ҳамюртларимизнинг режаларига ҳам таъсир қилиши мумкин. Режага кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқичидаги илк учрашувини Колумбияга қарши айнан Мексиканинг афсонавий «Ацтека» стадионида ўтказиши керак эди.

Агар вазият барқарорлашмаса, ФИФА мухлислар ва футболчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Мексикадаги ўйинларни АҚШ ёки Канадага кўчириш масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда. Ҳозирча халқаро футбол ташкилоти воқеалар ривожини кузатмоқда.

Киритилди: Бугун 15:23. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!