🔴 Янги ўзгаришлар
Қарорга кўра, 2026-йил 1-январдан бошлаб турар жой мажмуаларини қуришда:
— объект номи,
— қурилиш объектлари лойиҳалари акс этган бино паспорти,
— пешлавҳа,
— қурилиш майдонлари атрофидаги вақтинча девор ва тўсиқлардаги барча ёзувлар,
— реклама ва эълонлар матнлари давлат тилида бўлиши ҳамда давлат тили қоида ва талабларига риоя этган ҳолда ёзилиши лозим.
🔴 Ҳужжатлар қаерга топширилади?
Объектларда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома олишда, шунингдек, улардан фойдаланишга рухсатнома беришда муаллифлик, техник ва ички назоратни амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияларига тақдим этилади.
🔴 Муддат — бир ой
Тегишли вазирлик ва агентликлар бир ой муддатда “E-XSUD” ахборот тизимини, шунингдек, экология соҳасида рухсатномалар бериш электрон тизимини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” ҳамда “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими билан интеграция қилади.
🔴 Қарорнинг кучга кириш санаси
Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.