Сотувчи, менежер ва ҳайдовчи – 2025 йилнинг биринчи ярмида Россияда энг кўп талаб қилинган касблар бўлди.
“Сотувчи-кассирлар ва сотувчи-маслаҳатчилар учун 358 минг таклиф жойлаштирилди. Иккинчи ўринда сотув ва мижозлар билан ишлаш бўйича менежерлар турибди. Компаниялар бундай мутахассислар учун 348,5 мингдан ортиқ таклифларни жойлаштирди”, - дейилади РИА Новости учун махсус тайёрланган “Headhunter” хизмати маълумотларида.
Ҳайдовчилар сўнгги олти ойда энг кўп талаб қилинган мутахассислар орасида учинчи ўринни эгаллади - деярли 157 минг бўш иш ўрни эълон қилинган.