Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда 304 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилди

2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда 304 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилди

2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 304,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,3 минг тонна кам. Негаки 2024 йилнинг дастлабки уч ойи мобайнида республикада 360,6 минг тонна бензин ишлаб чиқарилганди.

Шунингдек, мазкур йилнинг 3 ойи давомида мамлакатда 1,2 миллион тонна кўмир, 160,8 минг тонна нефть, 11,3 миллиард кубометр табиий газ, 296,6 минг тонна газ конденцати, 915 дона юк автомобиллари ҳамда 70 минг 20 дона автомобиль двигателлари сингари айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилнинг мос даврида эса кўмир анча кам ишлаб чиқарилган (968,9 минг тонна). Нефть ишлаб чиқарилиши 179,1 минг тонна, газ конденцати 326,3 минг тоннага тенг бўлган.

Маълумот учун, 2024 йилнинг бутун 12 ойи давомида 1,3 миллион тонна бензин, 8,2 миллион тонна кўмир тайёрланган бўлса, ишлаб чиқарилган газ конденцати 1,2 миллион тонна ва нефть 713,4 минг тонна эди.

Киритилди: 14:58 25.04.2025. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!