Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди

Жорий йилнинг 8–22 январь кунлари мазкур Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди. Муҳокамалар жараёни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилиб, аҳоли ўртасида катта қизиқиш уйғотди ҳамда фуқароларни фаол иштирок этишга рағбатлантирди.

Муҳокамаларда нафақат юртдошларимиз, балки халқаро ҳамжамият ва хорижда истиқомат қилувчи ватандошларимиз ҳам фаол қатнашиб, ўз қимматли таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Жамоатчилик ва экспертларнинг фаол иштироки натижасида лойиҳа сезиларли даражада такомиллаштирилди ва унга муҳим ўзгартишлар киритилди. Хусусан, билдирилган фикр ва таклифлар асосида 100 га яқин концептуал, мингдан зиёд аниқлик киритувчи ва таҳририй таклифлар Давлат дастури лойиҳасида акс эттирилди.

Киритилди: 13:51 08.02.2025. Ўқилди: 2009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!