Бугун 13 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

2025 йилда Россия қўшинларининг Украинадаги ҳужуми секинлашди — Британия разведкаси

2025 йилда Россия қўшинларининг Украинадаги ҳужуми секинлашди — Британия разведкаси

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги разведка хизматининг хабар беришича, 2025 йилнинг биринчи чорагида Россия армиясининг Украинадаги ҳаракати сезиларли даражада секинлашган ва “ҳудудий ютуқлар” камайган.

Разведка маълумотларига кўра, 2025 йил март ойида Россия қўшинлари Украинанинг тахминан 143 квадрат километр ҳудудини эгаллаган. 2024 йил ноябр ойида эса Россия 700 квадрат километрдан ортиқ ҳудудни босиб олган эди. Шундан бери Россиянинг олдинга силжиш суръати борган сари пасайиб бормоқда.

Британия разведкасига кўра, 2025 йил март ойида Россия қўшинларининг асосий ҳаракати Донецк вилоятига тўғри келган.

Киритилди: 14:51 06.04.2025. Ўқилди: 870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!