Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

2025 йил "Очиқ бюджет" порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар тақвими эълон қилинди

A A A
2025 йил "Очиқ бюджет" порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар тақвими эълон қилинди



Унга кўра:

1️⃣ Январь ойида 2024-2025-ўқув йили учун "Менинг мактабим" лойиҳаси бўлиб ўтади. Овоз бериш 13-17 январь кунлари ўтказилади.

Лойиҳанинг 2025-2026-ўқув йили учун мавсуми октябр ойига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-10-октябрда, овоз бериш эса 21-30-октябр кунлари бўлади.

2️⃣ "Ташаббусли бюджет"нинг 1-мавсуми февраль-март ойларига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-20-февральда, овоз бериш эса 11-20-март оралиғида бўлади.

Лойиҳанинг 2-мавсуми июль-август ойларида бўлиб ўтади. Лойиҳаларни киритиш 15 июльдан 3 августгача, овоз бериш 22 августдан 31 августгача этиб белгиланган.

3️⃣ "Менинг боғим" лойиҳаси апрель ойида ўтказилади. 1-10-апрельда лойиҳаларни киритиш, 21-30-апрельда эса овоз бериш бўлиб ўтади.

4️⃣ "Менинг боғчам" лойиҳаси июнь ойида ўтказилади. Лойиҳалар учун овоз бериш жараёни 1-10-июнь кунларига белгиланган.

Киритилди: 13:15 09.01.2025. Ўқилди: 4859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!