Мадриднинг "Реал" клуби IFFHS талқини бўйича 2024 йилги энг яхши жамоалар рейтингида етакчилик қилди.
Карло Анчелотти жамоаси Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси томонидан тайёрланган 700 та клуб рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда "қаймоқранглилар" ўз сайтларида айтиб ўтган.
Мадрид бешинчи марта IFFHS томонидан энг яхши жамоа деб топилди - бу аввалги марта 2000, 2002, 2014 ва 2017 йилларда содир бўлган.
2024 йилда "Реал Мадрид" 5 та совринни қўлга киритди: Чемпионлар лигаси, Ла Лига, Испания Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ва Қитъалараро кубок.