Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

2024 йилда рекорд даражада кўп чет элликлар Германия паспортини олди — Deutsche Welle

2024 йилда рекорд даражада кўп чет элликлар Германия паспортини олди — Deutsche Welle

"Ўтган йили деярли 292 минг киши Германия фуқаролигини олди. Бу тарихий рекорд бўлиб, аввалги йилга нисбатан 46 фоизга кўп", дея хабар бермоқда Германия Федерал статистика бошқармаси.

DW маълумотларига кўра, немис паспортини олганлар орасида энг кўп улуш Сурия фуқароларига тегишли, яъни умумий миқдорнинг чорак қисмидан ортиғи (83 мингга яқин) мазкур мамлакат вакилларидир. Кучли бешликдан Туркиядан келганлар (8 фоиз), шунингдек, Ироқ (5 фоиз), Россия (4 фоиз) ва Афғонистон (3 фоиз) фуқаролари жой олган.

Қайд этилишича, Германия паспортини олган россияликлар сони бир йил ичида олти баравардан кўпроққа, 2000 кишидан деярли 13 минг кишигача ошган.

Бу рекорд ўтган йилнинг июн ойидаги фуқаролик тўғрисидаги қонун ислоҳоти билан изоҳланади. Ҳозирда Германияда саккиз йил ўрнига беш йил яшаган шахс фуқароликни олиши, шунингдек, аввалги фуқароликдан воз кечмаслиги мумкин.

Киритилди: 10:58 11.06.2025. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!