2024/2025 ўқув йили учун 332 та касб-ҳунар мактабига 120 мингдан ортиқ 9-синф битирувчиси қабул қилинади.
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.
🔵Шундан, кундузги таълим шакли бўйича 110 мингта ҳамда дуал таълим шакли бўйича 14 мингта қабул режаси кўзда тутилган.
⏺Касб-ҳунар мактабларига 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари ҳар йили 1 июлдан 20 июлга (шу куни ҳам) қадар kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қабул қилинади.
⏺Коллеж ва техникумларга 2024/2025 ўқув йили учун вазирлик ва идоралар ҳамда бириктирилган олий таълим муассасаларининг таклифлари асосида жами 110 мингдан ортиқ қабул режасини белгилаш режалаштирилган.
⏺Касб ва мутахассислик эгаллаш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 45 мингдан ортиқ ўрин давлат гранти асосида ажратилади.
⏺Ўқувчилар белгиланган тартибда кириш имтиҳонлари орқали сараланиб, давлат бюджети асосида ўқитилади.