Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

2023 йили ўғил ва қиз чақалоқларга қайси исмлар энг кўп қўйилди?

A A A
2023 йили ўғил ва қиз чақалоқларга қайси исмлар энг кўп қўйилди?

Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, 2023 йил давомида ўғил фарзандларга энг кўп Муҳаммадали ва қиз фарзандларга Солиҳа деб исм қўйилган.

Маълумотга кўра, 27 431 нафар ўғил фарзандга Муҳаммадали, 24 365 нафар қизга Солиҳа исми берилган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда йил давомида туғилган 501 577 нафар ўғил ва 466 563 нафар қизга туғилганлик ҳақида гувоҳномалар берилган.

2023 йилда қизларга Солиҳа исмидан ташқари Муслима (15 918), Ясмина (19 911), Ҳадича (10 759), Имона (10 310) исмлари ҳам кўп қўйилган.

Ўғил болалар исмларининг топ 5 талигида эса Муҳаммадалидан ташқари Мустафо (22 880), Абдуллоҳ (18 116), Муҳаммад (17 025), Муҳаммадюсуф (13 774) исмлари ҳам бор.

2023 йили ўғил ва қиз чақалоқларга қайси исмлар энг кўп қўйилди?

Киритилди: 18:18 05.01.2024. Ўқилди: 16390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!