Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

2023 йилда ягона электрон платформа орқали қабул қилинган 906 та лойиҳа талабномадан 539 таси (59%) кейинги босқичларга тавсия этилмаган

2023 йилда ягона электрон платформа орқали қабул қилинган 906 та лойиҳа талабномадан 539 таси (59%) кейинги босқичларга тавсия этилмаган

АОКАда ўтказилган брифингда Инновацион ривожланиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳожакбар Каримов илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

2023 йилда Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан эълон қилинган илмий лойиҳалар танловларига илмий-тадқиқот субъектлари томонидан ягона электрон платформа орқали жами 906 та лойиҳа талабномалари қабул қилинди.

Мазкур лойиҳаларнинг 59 фоизи (539 та), шундан 29 фоизи (264 та) техник

ва молиявий-иқтисодий экспертиза босқичларида ҳамда 30 фоизи (270 та) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги фан йўналишлари бўйича илмий-техник кенгашлар хулосасига кўра кейинги босқичларга тавсия этилмади.

Бунинг асосий сабаблари, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисида низом шартлари ва талабларига жавоб бермаганлиги ва шакллантирилган лойиҳалар қўйилган талабларга мос келмаган. Жумладан,

- талабномага илова қилинган шаклларнинг тўлиқлиги ва тўғри расмийлаштирилмаганлиги;

- ижрочи ташкилот томонидан тасдиқланган бўлиши ва лойиҳа раҳбари томонидан электрон платформа орқали тақдим этмаганлиги;

- тақдим этилган лойиҳаларнинг давлат буюртмасига мослиги, жумладан лойиҳа натижасида якуний маҳсулотни яратилишига ҳамда лойиҳа натижаларининг тижоратлаштириш имкониятларининг тўлиқ ёритилишига ва илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда қўлланиладиган усул ва ёндашувларнинг аниқ белгиланганлиги ва илмий янгилигига эътибор қаратилмаганлиги;

тақдим этилган молиявий-иқтисодий ҳисоб-китобларнинг мавжудлиги ва батафсил ёритилмаганлиги боис кейинги босқичларга тавсия этилмасдан қолмоқда.

Бу йўналишда олимлар ва тегишли соҳа мутахассисларга йил давомида

10 дан ортиқ семинар ва тренинглар ташкил этилди. Шунингдек, бундан ташқари фуқаролардан илмий лойиҳаларни шакллантириш бўйича 39 та мурожаат кўриб чиқилди ҳамда мурожаат муаллифларининг 12 та мурожаати қаноатлантирилиб, 27 тасига тушунтириш берилган.

Ўтказилган танловлар натижасига кўра 2023 йилда ғолиб деб топилган лойиҳа ижрочи ташкилоти ҳамда раҳбарлари билан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 248,3 млрд сўм бўлган жами 161 та лойиҳaларни амалга ошириш бўйича шартномалар тасдиқланди.

Ҳозирги кунда, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати 970,0 млрд сўм бўлиб, 558 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2023 йилда якунланган 302 та илмий лойиҳанинг натижасига кўра, маҳаллий даражада янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш салоҳиятига эга 269 та лойиҳалар доирасида чиқиндиларни қайта ишлашга асосланган технологиялар, ресурсларни тежаш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича усул ва қурилмалар яратилди.

Киритилди: 14:45 12.02.2024. Ўқилди: 846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!