📊 2024 йил 1 январь ҳолатига пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 930,4 минг нафарга етиб, аҳоли сонидаги улуши 10,7 % ни ташкил қилган ҳолда 2023 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 164,7 минг нафар (4,4%)га кўпайди.
📊 Шунингдек, 2023 йилда Пенсия жамғармаси ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 292,0 минг нафар фуқароларга янги пенсиялар тайинланди.
Шундан:
- 241,2 минг нафари (82,6%)га ёшга доир пенсия;
- 32,2 минг нафари (11,0%)га ногиронлик пенсияси;
- 18,6 минг оила (6,4%)га боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланди.