Бу ҳақда дунёдаги энг йирик инвестиция банкларидан бири Bank of America ҳисоботида айтилади.
"Бозорда беқарор мувозанат ўрнатилади, жаҳон миқёсидаги ҳар қандай ўзгаришлар уни бузиши мумкин. ОПЕК, АҚШ, Хитой ва Россия ҳам ўзларини чекланган ҳис қиладилар", - дейди таҳлилчилар.
Қўшимча ноаниқлик, уларнинг фикрига кўра, глобал иқтисодиётда пайдо бўладиган рецессия билан боғлиқ бўлади.
2022 йил якунларига келсак, нефть бозори деярли бир хиллигича қолмоқда. Бир баррел нефт нархи ҳозирда яна 76-77 доллар оралиғида.
Энг муҳими, 2020 йилдан бери тўпланиб қолган муаммоларнинг оқибатларини жаҳон бозори ҳис қилади.