💰 Бугунги кунда Ўзбекистон валюта бозорининг динамик тенденциялари инвесторлар ва трейдерлар эътиборини ўзига жалб қилишда давом этмоқда. Барқарор макроиқтисодий кўрсаткичлар ва самарали пул-кредит сиёсати валюта бозорини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЎзРВБ валюта бозорида USD/UZS, EUR/UZS, RUB/UZS и CNY/UZS валюта жуфтликлари бўйича спот операциялари амалга оширилади.
📌Жорий йилнинг ўтган 8 ойи якунларига кўра:
😎валюта бозорида савдоларнинг умумий ҳажми 296,45 трлн. сўм;
😎ўтган йилги худди шу кўрсаткичга нисбатан ўсиш 44,70 фоиз (2022 йилда 204,88 трлн. сўм);
😎валюта бозори битимлари улуши умумий савдо ҳажмининг 43,73 фоизини ташкил этди.
📈 Ҳисобот даврининг сўнгги савдо кунидаги USD/UZS валюта жуфтлиги бўйича алмашув курси 12 102,00 сўмни ташкил этди. Йил бошидаги кўрсаткичга (11 246,81 сўм) нисбатан ўзгариш 7,60%ни ташкил тади.