2023 йил март ойида Россия нефть экспорти уч йил давомидаги рекорд натижани ўрнатди, аммо даромадлар пасайган, деб хабар берди Халқаро энергетика агентлиги.
2023 йилнинг март ойида Россия нефть экспорти даражаси Ғарб санкцияларига қарамай, сўнгги уч йилдаги энг юқори даражага кўтарилди, дея хабар бермоқда Халқаро энергетика агентлиги. Шу билан бирга, Россия нефть экспортидан тушумлар ўтган йилга нисбатан кескин камайган.
Агентлик маълумотларига кўра, ўтган ойда Россиянинг жами нефть етказиб бериш ҳажми суткада 600 минг баррелга ошиб, 8,1 миллион баррелга етган. Бу ойлик даромадни 12,7 миллиард долларгача ошириш имконини берди. Бироқ, бу ўтган йилнинг март ойига нисбатан 43 фоизга кам.