Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

2023 йил 7 октябридан буён Ғазода Фаластин Қизил Ярим ой жамиятининг 18 та тиббий маркази фаолияти тўхтатилди

A A A
2023 йил 7 октябридан буён Ғазода Фаластин Қизил Ярим ой жамиятининг 18 та тиббий маркази фаолияти тўхтатилди

2023 йил 7 октябридан буён Исроил армиясининг ҳаво ҳужумлари ва эвакуация буйруқлари натижасида Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятига қарашли 18 та тиббиёт муассасаси ишдан чиқарилди.

Ташкилотнинг расмий баёнотида қайд этилишича, Ғазо шаҳрининг Зайтун туманида жойлашган клиника ўз фаолиятини тўхтатган. Бу қарор артиллерия ҳужумлари сабабли тиббиёт ходимлари ва беморларнинг хавфсизлигига таҳдид туғилганидан сўнг қабул қилинган.

Шунингдек, Исроил армияси томонидан берилган эвакуация буйруқларидан сўнг, Ғазо шарқида жойлашган ушбу клиникага минглаб фаластинликлар ёрдам сўраб мурожаат қилгани қайд этилган.

Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти ушбу ҳужумлар ва хавфсизлик таҳдидлари инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш имкониятини жиддий равишда чеклаётганини таъкидламоқда.

Киритилди: 18:21 08.07.2025. Ўқилди: 1072 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!