Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

2023 йил 7 октябридан буён Ғазо ва Ғарбий соҳилда 17 мингдан ортиқ фаластинилик ўқувчи ҳалок бўлди — Фаластин таълим вазирлиги

2023 йил 7 октябридан буён Ғазо ва Ғарбий соҳилда 17 мингдан ортиқ фаластинилик ўқувчи ҳалок бўлди — Фаластин таълим вазирлиги

Фаластин Миллий маориф ва олий таълим вазирлигининг маълумотига кўра, 2023 йил 7 октябридан буён — Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери — Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда 17 315 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, яна 27 191 нафар ўқувчи яраланган.

Ҳисоботга кўра, Ғазо секторида 17 175 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, 26 264 нафар ўқувчи яраланган. Шунингдек, 928 нафар ўқитувчи нобуд бўлган, 4452 нафари яраланган.

Ғарбий соҳилда эса 140 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, 927 нафар яраланган, 768 нафар ўқувчи қўлга олинган. 199 нафар ўқитувчи ҳам ҳибсга олинган.

Ғазо секторидаги 252 та давлат мактаби жиддий шикастланган. UNRWA (БМТнинг Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги)га тегишли 91 та мактаб бомбардимон қилиниб, бутунлай вайрон қилинган. Шунингдек, 60 та университет биноси тўлиқ йўқ қилинган.

Ишғол этилган Ғарбий соҳилда 152 та мактаб ва 8 та университет биноси вайрон этилган. Женин, Тулкарм, Салфит ва Тубас шаҳарларидаги айрим мактабларнинг деворлари ҳам бузилган.

Минтақадаги кескинлик туфайли Ғарбий соҳилдаги университетлар таълимни масофавий тарзда давом эттирмоқда. Шу билан бирга, 25 та мактаб ва улардаги ўқитувчи ҳамда ўқувчилар таълим тизими рўйхатидан чиқариб юборилган.

Фаластин расмийлари таъкидлашича, давом этаётган ҳужумлар таълим тизимига беқиёс зарар етказмоқда ва бутун авлоднинг келажагини хавф остига қўймоқда.

Киритилди: 18:04 08.07.2025. Ўқилди: 585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!