Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

2021 йилда Ўзбекистонда 11та янги ГЭС қурилади

2021 йилда Ўзбекистонда 11та янги ГЭС қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни гидроэнергетика тармоғидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

2017 йил май ойида 2017–2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш дастури қабул қилинганди. Бу дастурга жами 3,4 миллиард долларлик 65 та лойиҳа киритилган бўлиб, шундан 34 таси янги қувватлар ташкил этиш, 31 таси мавжудларини модернизация қилишга қаратилган.

Расмий релизга кўра, бугунги кунда 1 100 мегаваттлик 12 та лойиҳа ишга туширилган. 950 мегаваттлик яна 20 та лойиҳа якуний босқичда амалга оширилмоқда.

2021 йилда Ўзбекистонда 11та янги ГЭС қурилади

2021 йилда умумий қиймати 1 миллиард 420 миллион доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган. Хусусан, 11 та янги гидроэлектр станцияси қурилиб, 587 мегаватт электр қуввати яратилади. Қолган 5 та лойиҳага кўра, мавжуд станциялар модернизация қилиниб, ишлаб чиқариш имконияти кенгайтирилади.

Тақдимотда соҳани трансформация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Киритилди: 12:30 23.02.2021. Ўқилди: 2041 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!