2021 йилда 3 935,8 км автомобил йўллари қайта қурилади ва таъмирланади. Бу ҳақда АОКА ўтказилаётган матбуот анжуманида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров маълум қилди.
"Бугунги кунда республикада жами 184 174 км автомобил йўллари мавжуд бўлиб, шундан:
— умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари – 42 869 км;
— ички хўжалик йўллари – 116 560 км;
— идоравий йўллар – 24 745 кмни ташкил этади.
Умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари махсус ваколатли орган – Автомобил йўллари қўмитаси тасарруфида, ички хўжалик йўллари – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида, идоравий йўллар юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бўлади.
✔️2020 йилда жами 5 186,3 млрд.сўм (режага нисбатан 101,8 %) миқдорида автомобил йўлларини қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилиб, 6 442,6 км (режага нисбатан 101,2 %) автомобил йўллари қайта қурилди ва таъмирланди.
2021 йилда 4 577,4 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилади ҳамда 3 935,8 км автомобил йўллари қайта қурилади ва таъмирланади. Жумладан:
▫️ инвестиция дастури доирасида 2 165,0 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилиб, 95,8 км автомобил йўллари қайта қурилади;
▫️ капитал таъмирлаш дастури доирасида 355,0 млрд.сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, 100,0 км автомобил йўли капитал таъмирланади;
▫️умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш бўйича 1 801,8 млрд.сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 2 540,0 км автомобил йўллари таъмирланади;
▫️ ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича 255,6 млрд.сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 1 200,0 км ички йўллар таъмирланади", деди у.