Премьерадан бир ой ўтиб рекорд даражада 426 миллион доллар ишлаб олган Хитойнинг "Саккиз юз" картинаси 2020 йилнинг энг кассабоп фильми деб топилди.
Бу ҳақда “Comic Book” портали хабар бермоқда.
Фильмда 1937 йилда мамлакатлар ўртасидаги уруш пайтида тўрт кун давомида Шанхайдаги омбор мажмуасини япон қўшинларидан ҳимоя қилган бир гуруҳ хитой аскарлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Яратилиши учун 85 миллион доллар сарфланган картина прокатни 445 миллион доллар фойда билан якунлаши кутилмоқда.