Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

2020 йили дунёда қанча уруш содир бўлди?

2020 йили дунёда қанча уруш содир бўлди?

Гейдельберг халқаро зиддият тадқиқотлари институти тайёрлаган ҳисоботда айтилишича, 2020 йилда дунё бўйича 21 та уруш содир бўлди ҳамда давлатлар, этник ва сиёсий гуруҳлар ўртасида жами 220 та қуролли тўқнашув қайд этилди.

2019 йил дунёнинг турли нуқталарида 15 та уруш кузатилган эди, яъни вақт ўтган сайин урушлар сони ортган. Ўтган йили Жанубий Яман, Тоғли Қорабоғ, Демократик Конго Республикаси, Мозамбик, Жанубий Судан ва Эфиопияда уруш бошланди ёки қайталанди.

Тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, айниқса Саҳрои кабир минтақасидаги Африка давлатларида урушлар ва инқирозлар ортяпти. Мазкур минтақада ўтган йили 11 та уруш содир бўлди. Шунингдек, Гейдельберг халқаро зиддият тадқиқотлари институти ҳисоботига Афғонистон, Ливия, Сурия, Яман ҳамда Туркия ва курд гуруҳлари ўртасидаги зиддиятлар ҳам киритилган.

Европа минтақасида Украинадаги тўқнашувлар, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги уруш тилга олинган. Америка бўйлаб Мексика ва Бразилиядаги наркогуруҳлар ўртасидаги ҳамда Колумбиядаги тўқнашувлар, Осиё-Тинч океани минтақасида эса Филиппин ва Мьянмадаги вазият эслаб ўтилган.

Урушлар ва қуролли тўқналувларнинг асосий сабаблари сифатида диний ва мафкуравий қарама-қаршиликлар, этник низолар, сув ва ер ресурслари бўйича жанжаллар кўрсатилган.

Киритилди: 09:58 26.03.2021. Ўқилди: 2343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!