Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

2019 йилда Ўзбекистонда нечта масжид ва черков очилгани маълум қилинди

A A A
2019 йилда Ўзбекистонда нечта масжид ва черков очилгани маълум қилинди

Аввал хабар қилганимиздек, Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати ОАВ ва интернет нашрларида Ўзбекистон АҚШ Давлат департаменти томонидан Ўзбекистон Махсус назорат рўйхати (Special Watch List)га киритилди, мазмунидаги хабарга изоҳ берди.

АҚШ давлат департаменти бу йилги ҳисоботида Ўзбекистонни “Алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар” рўйхатида эмас, балки махсус назорат рўйхатида қолдирилганини эълон қилиб ўтди. Ушбу рўйхатни шакллантириш, қайсидир давлатни киритиш ёки чиқариш АҚШ давлат департаментининг ваколатига киради. Шундай экан, Ўзбекистон мазкур рўйхатдан қачон чиқарилиши бизга аниқ эмас, дейилади қўмита хабарида.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита сўнгги уч йил ичида соҳада бўлган ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.

– сўнгги йилларда афв этиш бўйича 8 та фармон қабул қилиниб, 4 мингдан зиёд шахс жазони ўташ жойларидан озод қилинди;

– Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонидаги жазони ижро этиш колонияси ёпилди;

– жорий йилда “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” тадбирлари давомида Яқин Шарқдаги қуролли можаролар майдонидан 261 нафар фуқаро, асосан аёллар ва болалар юртимизга қайтариб олиб келинди.

– назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди ва бу “қора рўйхатлар” юритилишига чек қўйилди;

– биргина 2019 йилни ўзида 10 та масжид ҳамда 8 та черков очилди;

– умра сафарига бўлган чеклов(квота) олиб ташланди. Ҳар куни қарийб 500 га яқин юртдошимиз Умра зиёратига жўнатилмоқда.

Киритилди: 21:21 30.12.2019. Ўқилди: 4256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!