БМТнинг қочоқлар бўйича Агентлиги Ўрта Ер денгизидаги муҳожирларни қутқариш бўйича “тезкор чоралар” кўришга чақиради.
“Reuters” хабарига кўра, Агентлик вакили Чарли Яксли келтирган маълумотда 2019 йилда Ўрта Ер денгизида мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир ҳалок бўлгани қайд этилган. Уларнинг аксарияти Ливиядан Европага боришни мақсад қилган.
“Вазиятни ўнглаш учун тезкор чоралар кўриш керак”, дейди Яксли.