Бу деярли икки баробар ўсиш бўлиб, фойдаланувчилар сонининг кўпайиши онлайн ахборот алмашинуви, ахборот тарқатиш суръатлари ва оммавий таъсирчанликнинг кучайишига олиб келмоқда.
✅ Табиийки, бундай шароитда фуқароларнинг ҳуқуқларини, жамият ва давлат хавфсизлигини муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланади.
🖌 Мана шундай жараёнда "Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
💼 Мазкур қонун лойиҳасида, жумладан, онлайн хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолияти ҳам тартибга солиниши назарда тутилган. Бунинг ўзига хослиги видеороликда батафсил тавсифланган.