Тиббиёт ходимлари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ғазо шимолидаги Камол Адван касалхонаси директори доктор Ҳусама Абу Сафияни зудлик билан озод қилишни талаб қилмоқдалар, ҳозирда у Исроил босқинчи ҳарбийлари қўлида.
Улар ижтимоий тармоқларда #FreeDrHussamAbuSafiyeh хештеги остида Абу Сафияни қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Намойишчилар шунингдек, исроил босқинчи ҳокимиятидан Фаластиндаги шифохоналарга нисбат ҳужумларни тўхтатишни талаб қилмоқдалар.
change.org платформасида 2000 та имзо билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден ва вице-президент Камала Харрис номига петиция очилди.
Улар халқаро ҳамжамиятни, хусусан, АҚШъни ўз таъсиридан фойдаланиб, исроил босқинини ҳамда тиббиёт ходимлари ва беморларни зудлик билан озод қилишга мажбурлашни талаб қилишмоқда.