Бу ҳаракат энергия манбаларига қарамликни камайтиришга ёрдам бериши керак, дейилади баёнотда. Имзо чекувчилар орасида АҚШ, Буюк Британия, Франция, БАА, Белгия, Финляндия, Япония, Полша, Швеция ва Украина бор. Ҳудудида кўп сонли атом электр станциялари жойлашган Россия ва Хитой декларацияни имзолашдан бош тортди.
Бу ташаббус БМТнинг Дубайдаги иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг иккинчи кунида эълон қилинди. Ядро энергетикаси ҳозирда жаҳон электр энергияси ишлаб чиқаришнинг атиги ўн фоизини ташкил қилади.
Германия апрел ойида ўзининг сўнгги учта атом электр станциясини ёпди ва мамлакатда атом энергияси ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бироқ, мамлакатда унинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида мунозаралар ҳали ҳам давом этмоқда.