Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

20–21 июль кунлари Наманганда “Innoweek-2022” ҳудудий инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтади

20–21 июль кунлари Наманганда “Innoweek-2022” ҳудудий инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтади

Бугун 20 июль куни Наманган вилояти маданият саройида “Innoweek-2022” ҳудудий инновацион ғоялар кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари О. Инамов ва Инновациялар Миллий офиси Бош директори ўринбосари А.Собирхонов сўзга чиқиб иштирокчиларни мазкур тадбир билан қутлашди.

Кўргазмада Наманган вилоятининг барча ҳудудларидаги иқтидорли ёшлар ва тадбиркорлар инновацион ғоялари ишланмалари билан иштирок этишмоқда.

Кўргазмага олий таълим муассалари талабалари, инновацион марказлар, бизнес инкубаторлар лойиҳалари, тадбиркорлар, инвесторлар ташриф буюришди. Ушбу тадбир ҳудуддаги иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, инновацион лойиҳаларни кўпайтириш ва ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унда 107 та ишланма намойиш этилмоқда.

Ушбу кўргазма доирасида Инновацияларни жорий қилиш бўйича Миллий офис Бош директори ўринбосари А.Собирхонов марафон иштирокчилари ва Наманган вилояти ёш олимлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ёшлар учун яратилаётган имконият ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, ёшлар ўртасида “TechnoWays” технологик ривожланиш марафони ҳар бир вилоятда ўтказилади ва энг яхши лойиҳа эгалари саралаб олиниб, рағбатлантирилади. Наманган вилоятининг ўзида 57 та стартап лойиҳа “TechnoWays” марафонида иштирок этмоқда. Марафон сўнгида 3 та энг яхши лойиҳа эгалари саралаб олиниб, совринлар топширилади.

20–21 июль кунлари Наманганда “Innoweek-2022” ҳудудий инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтади20–21 июль кунлари Наманганда “Innoweek-2022” ҳудудий инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтади20–21 июль кунлари Наманганда “Innoweek-2022” ҳудудий инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтади20–21 июль кунлари Наманганда “Innoweek-2022” ҳудудий инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтади

Киритилди: 17:08 20.07.2022. Ўқилди: 3184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!