Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

2 млрд 374 млн сўмлик давлат харидлари бекор қилинди

A A A
2 млрд 374 млн сўмлик давлат харидлари бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масофавий мониторинг тартибидаги ўрганишларида қуйидаги давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидларида қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди:

➖Ховос туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида жорий йилнинг 10 январь куни юк ташиш хизматини кўрсатиш бўйича ўтказилган 700,0 млн сўмлик давлат хариди;

➖Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигида аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича ўтказилган 174,0 млн сўмлик давлат хариди ;

Тошкент вилояти ихтсослаштирилган соматика шифохонаси буюртмачилигида қурилиш маҳсулотлари харид қилиш бўйича ўтказилган 1,5 млрд сўмлик давлат хариди.

Ушбу давлат харидларида қатнашган тадбиркорларнинг ҳужжатлари харид комиссияси раиси ва аъзолари фойдаланган қурилма (ИП-манзиллари бир хил) орқали электрон платформага юкланган.

Натижада Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 20-моддаси (харид комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган Низомнинг бир қатор талаблари бузилишига йўл қўйилган.

Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш баённомаларини бекор қилиш тўғрисида буюртмачиларга Агентликнинг тақдимномалари киритилди ва тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.

Агентликнинг тақдимномаларига биноан юқоридаги давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг баённомалари бекор қилиниб, айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.

Киритилди: 18:49 20.02.2024. Ўқилди: 1343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!