Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

2,5 млн доллар! Ҳатто ютқазган шахматчи ҳам миллионерга айланади

2,5 млн доллар! Ҳатто ютқазган шахматчи ҳам миллионерга айланади

Жаҳон тожи учун ўзаро ўйнайдиган амалдаги чемпион Гукеш Доммараджу ҳамда Даъвогарлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаров матчининг мукофот жамғармаси қандай бўлиниши очиқланди.

Ўзбекистон ва ҳиндистонлик 20 яшар гроссмейстерлар ўртасидаги Жаҳон тожи учун кечадиган баҳснинг мукофот жамғармаси 2,5 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлади.

Ҳар бир партиядаги ғалаба учун шахматчи 200 000 АҚШ долларига эга бўлади, қолган маблағ эса икки ўйинчи ўртасида тенг бўлинади.

Агар классик йўналишдаги якуний ҳисоб 7,5-6,5 ёки 8-6 бўлса, ғолиб 1,3 миллион АҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳиби эса 1,2 миллион долларни қўлга киритади.

Киритилди: 15:53 16.09.2026. Ўқилди: 864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!