Рақобат қўмитаси томонидан реклама қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида мунтазам мониторинг ишлари олиб борилмоқда.
Мониторинг жараёнида “1FIT” МЧЖ томонидан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи ва адаштирувчи ифодалар қўлланилгани аниқланди.
Шу боис қўмита Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилган ҳолат юзасидан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида бу каби хатоларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.
Маълумот учун, ушбу қарордан норози бўлган томон қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.