Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

19 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди

19 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 5 октябр куни "Россия Федерациясининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида"ги фармонини имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида жойлаштирилди.

Унга кўра, умумий тартибда (яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) асосида Россия ҳудудида 5 йил яшаган) 137 нафар киши Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилинди.

Президент фармони билан Ўзбекистон ҳудудида туғилган 19 кишига Россия фуқаролиги берилди.

Шунингдек, АҚШ, Афғонистон, Арманистон, Аргентина, Буюк Британия, Болгария, Беларусь, Вьетнам, Германия, Грузия, Ирландия, Куба, Молдавия, Озарбайжон, Туркия, Тожикистон, Сурия, Сербия, Украина, Франция, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистонда туғилган кишилар Россия фуқаролигига қабул қилинди.

Киритилди: 14:37 06.10.2020. Ўқилди: 2815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!