Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги тезкор тузилмалари билан ҳамкорликда республикамизга гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасини олиш ва фош этиш юзасидан “халқаро назорат остида етказиб бериш” тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 2009 йилда туғилган, яъни вояга етмаган шахс Россиядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олган вақтида қўлга олинди.
Жўнатма холислар иштирокида очиб кўрилганида, унинг ичидаги 4 дона консерва қутиларига 852,2 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаси яширилгани фош бўлди.
852,2 гр. “гашиш” ўрта ҳисобда 60 минг дозадан ошади ва ушбу ҳажмдаги наркотикнинг қора бозордаги қиймати салкам 600 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Ҳозирда ҳолатда юзасидан Божхона қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилди.