Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

17 июнь – Бутунжаҳон чўлланиш ва қуруқчиликка қарши кураш куни

17 июнь – Бутунжаҳон чўлланиш ва қуруқчиликка қарши кураш куни

Ушбу сана 1994 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан Чўлланишга қарши кураш бўйича Конвенцияни (UNCCD) қўллаб-қувватлаш мақсадида таъсис этилган. Унинг асосий мақсади — ер деградацияси, сув танқислиги ва иқлим ўзгариши каби муаммоларга жамоатчилик эътиборини жалб этишдир. Ушбу муаммолар бутун дунёда миллионлаб инсонлар фаровонлигига таҳдид солмоқда.

Ўзбекистон — чўлланиш хавфига энг кўп дучор бўлган давлатлардан бири. Мамлакат ҳудудининг қарийб 70 фоизи, айниқса, Қорақалпоғистон Республикаси ва Оролбўйи ҳудудлари чўлланиш хавфи остида. Ҳароратнинг ошиши, ёғингарчиликнинг камайиши ва чанг бўронларининг тез-тез юз бериши тупроқ деградациясини тезлаштириб, экологик мувозанатни бузмоқда.

Ўзбекистон 1995 йилдан бошлаб БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенцияси тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда. Деградацияга учраган ерларни тиклаш, қуриб қолган Орол денгизи тубида саковул экиш, “яшил белбоғ”лар барпо этиш ва тупроқни рақамли мониторинг қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

2024 йилда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган COP16 анжуманида Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган Самарқанд декларацияси халқаро қўллаб-қувватловга сазовор бўлди.

Чўлланиш — барқарор ривожланишга жиддий таҳдиддир. Ер деградациясига қарши курашиш озиқ-овқат хавфсизлиги, қашшоқликни камайтириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш билан бевосита боғлиқ ҳисобланади.

Киритилди: 11:41 17.06.2025. Ўқилди: 461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!