Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

16 ёшли бола Болалар омбудсманига отасининг руҳий ва жисмоний зўравонлигидан ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилди

16 ёшли бола Болалар омбудсманига отасининг руҳий ва жисмоний зўравонлигидан ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилди

Болалар омбудсманига Бухоро вилоятида яшовчи, вояга етмаган фуқаро, 2008 йилда туғилган А.Ў. (ўғил бола) нинг мурожаати келиб тушди.

Мурожаатида А.Ў. оиласида фақат онаси доимий ишда ишлаши, отаси расмий иш билан банд эмаслиги, фақат вақти-вақти билан мавсумий ишлаб, топган пулига ҳар куни спиртли ичимлик ичишини, ярим кечаси уйга келиб жанжал қилишини, оила аъзоларини ҳақоратли сўзлар билан сўкиши ва уришини билдирган.

Болага кўра, отаси онасини ўлдириш билан қўрқитиб, акасини эса уйдан ҳайдаб юборган. А.Ў. онаси маиший зўравонлик туфайли ҳимоя ордери олганлигини, лекин отаси ҳимоя ордери талабларига риоя қилмаётганлигини билдириб, ўзини, онаси ва акасини отасининг руҳий ва жисмоний зўравонлигидан ҳимоя қилишни сўраган.

Болалар омбудсманининг Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасига юборган сўрови асосида вояга етмаган А.Ў. нинг оиласи яшаш шароити ва бугунги кундаги аҳволи ўрганилди.

Текширув давомида мурожаатдаги важлар ўз тасдиғини топиб, жорий йилнинг 14 август куни А.Ў. нинг онаси Ғ.Д. га отаси Ғ.Н. томонидан зўравонлик ва тазйиқ ўтказилишини олдини олиш мақсадида берилган ҳимоя ордерининг талабларига риоя этиш назоратга олинди.

Жумладан, Ғ.Н. туман суди томонидан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси 1 қисми бўйича айбдор деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шу билан бирга, А.Ў. нинг отаси спиртли ичимликка ружу қўйганлиги юзасидан суд қарорига асосан мажбурий даволанишга жойлаштириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди. Маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанидан сўнг Ғ.Н. мажбурий даволанишга жойлаштириш чоралари кўрилади.

Киритилди: 03:40 23.08.2024. Ўқилди: 3320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!