21 февраль куни соат 12-10 ларда Қарши шаҳрида яшаган 22 ёшли йигит (Тошкент Ахборот Технологиялар университетида сиртдан таълим олиб келган) ота-онаси билан яшаб келган уйдан сабабсиз чиқиб, Наво М.Ф.Й.да жойлашган кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан ўзини ташлаб юбориб, ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилган.